Ўзбекистонда бугунги шароитда квартира таъмири қанчага тушади?

Ўзбекистонда бугунги шароитда квартира таъмири қанчага тушади?

Ўзбекистонликлар замонавий шароитда квартирани таъмирлаш учун қанча маблағ сарфланишини ҳисоблаб чиқишган. Таъмирлаш бригадалари ўртача бир квадрат метр учун 100 - 200 долларгача ҳақ олишади, аммо қоида тариқасида, таъмирлаш жараёнда бу харажат яна 50-100 фоизга ошади.

“Истеъмолчи.уз” ҳамжмамиятининг маълумотларига кўра, усталар айни пайтда бир квадрат метр учун 100-200 доллар сўрашади. Ҳисоблашда айнан   хоналар поли эътиборга олинади. Бу нархга меҳнат ҳаққи ва материаллар киради.

Шу билан бирга, нарх танланган материаллар, дизайн, ўрнатилган мебел ва уй жиҳозларининг вариантларига боғлиқ. Қурилиш материалларини баландга кўтариш туфайли юқори қаватларни таъмирлаш қимматроққа тушади.

Таъмирлашни якунлаганлардан мисоллар:

  • 45 квадрат метрлик “қути” - 12 минг долларга;

  • 58 квадрат метрлик “қути”- 16 минг долларга;

  • 66 квадрат метрлик “қути”-16 минг долларга тушади. 

Бунга электрик, сантехника, эшиклар, кондиционер, ошхона ва даҳлиздаги плиткалар (пол), ламинат тахта, манзарали шифт, девор қоғози киради.

Оддий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, таъмирлаш усталар олдиндан айтган нархга кўра   кимматроқ бўлади, яъни тахминан 240-275 долларни ташкил этади.

Хуллас, янги қурилган уйдан кичикроқ хонадон олмоқчи бўлсангиз, унинг нархига бемалол 12-16 минг доллар қўшаверинг.