Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида маълум қилинганидек, референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни эса 19-26 апрель кунлари бўлиб ўтади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель куни ўтказилади.  

Референдум куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериши мумкин.  
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида маълум қилинганидек, референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни эса 19-26 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Сайловлардаги сайлов округларидан фарқли ўлароқ, референдум бутун ҳудудни қамраб олади. Референдум ўтказувчи округ комиссиялар жойлашган ер кўрсатилган рўйхатлар референдум тайинлаш тўғрисида қарор эълон қилинганидан кейин 5 кун ичида МСК томонидан маълум қилинади.

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур референдум участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган фуқаролар овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилади.

МСКнинг референдум якунлари бўйича қарори референдум ўтказилган кейин кўпи билан ўн кун ичида эълон қилинади.