Бугун Ўзбекистонда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометерология хизматининг хабар беришича, бугун, 8 февраль кундуз куни Ўзбекистонда йилнинг шу даври учун нам ва деярли илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 10-12° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.