DataLife Engine > Ўзбекистон / Технология > Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида юқорилади

Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида юқорилади

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2021 йил январь ойи натижаларини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда симли ва мобиль интернет тезлиги бўйича ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, симли интернет тезлиги (Fixed Broadband) бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккита позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/с ни ташкил этди.

Мобиль интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилди. Ўзбекистон яна иккита поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-ўринни банд қилган. Мобиль интернет тезлиги 12,94 Мбит/с ни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, сўнгги икки йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги 3 бараварга – 10,89 Мбит/с дан 34,26 Мбит/с гача ўсган. Бу борада умумжаҳон рейтингида эса 2020 йил бошида 104-ўриндан 94-ўрингача кўтарилган.

скачать dle 12.0



Вернуться назад