Тошкент метросида палов тановул қилаётган йигитлар(видео)

Тошкент метросида палов тановул қилаётган йигитлар(видео)

Ижтимоий тармоқларда бир неча йигитларнинг Тошкент метросида ош тановул қилаётгани акс этган қисқа видео оммалашмоқда — дея хабар бермоқда 'Daryo.uz'.

Унга кўра, йигитлар метро вагонига кичик хонтахта, бир лаган ош, ичимлик ва стаканлар олиб келиб, «зиёфат» ташкиллаштирган. Метро вагонидаги бошқа йўловчилар уларни ҳайрат ва кулги билан кузатиб ўтирган. Воқеа айнан қайси метро бекатида юз бергани номаълум.

Тошкент метросида бундай ҳайратомуз воқеа биринчи марта кузатилаётгани йўқ. 2013 йилда йўловчилардан бири метрода гамбургер ва кола буюртма бергани акс этган ҳазиломуз видео ҳам тарқалган эди.