АҚШда аниқланган “йота” штамми Ўзбекистонга кириб келдими?

АҚШда аниқланган “йота” штамми Ўзбекистонга кириб келдими?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АҚШда аниқланган – юқиш ва ўлим хавфи юқорилиги айтилган “йота” штамми республика ҳудудига кириб келгани борасидаги изоҳларга жавоб берди.

“Ҳозирча АҚШнинг Нью-Йорк штатида аниқланган “йота” штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ. Мазкур штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимолини инкор қилмаган ҳолда, республика ҳудудида айланиб юрган вирус штаммларининг у ёки бу турга мансублиги мониторинг қилиб борилаётганини маълум қиламиз”, - дейди Нурмат Отабеков.

Унга кўра, Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхондарё, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эпидемиологик вазият жиловланмаган, касалланиш ҳолатлари юқорилигича қолмоқда.