Урганчдаги мониторда беҳаё видео қўйилгани сабаби аниқланди

Урганчдаги мониторда беҳаё видео қўйилгани сабаби аниқланди

2022 йил 31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видео намойиш этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Расмий муносабатда қайд этилишича, ушбу видеолавҳанинг реклама мониторидаги намойиши тўхтатилган ва ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. томонидан  реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсизлик натижасида монитор хотирасига юкланганлиги аниқланган.

Хозирда ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.