Талабага ота-онасидан жўнатмаларни етказиб берган такси ҳайдовчисининг хотини қизга ҳужум қилган. Видео

Талабага ота-онасидан жўнатмаларни етказиб берган такси ҳайдовчисининг хотини қизга ҳужум қилган. Видео

Тошкентда яна бир хунук воқеа юз берган. Талабага ота-онасидан жўнатмаларни етказиб берган такси ҳайдовчисининг хотини рашк қилиб, ўша қиз билан жанжал кўтарган.  

Воқеа Тошкент давлат педагогика университети яқинида содир бўлган. Каттақўрғон туманидан Тошкентга ўқишга келган талабага оилали такси ҳайдовчиси ота-онасидан жўнатмалар келтириб турган.

Аёл эрининг ёш турмушга чиқмаган қизга жўнатма ва хатларни олиб боришидан ғазабланган. Унинг фикрича, ёш қиз эрининг бошини айлантирмоқчи бўлган.

Натижада масалага ойдинлик киритиш учун аёл талаба қизни пойлаб турган. Режалаштирилган суҳбат жанжалга, сўнгра эса муштлашувга айланиб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter