» » Жиззахдаги Ватан ҳимоячилари куни тадбирлари ёшлар қалбида бир умрга муҳрланди (Фото, видео)

Жиззахдаги Ватан ҳимоячилари куни тадбирлари ёшлар қалбида бир умрга муҳрланди (Фото, видео)

 14 январь юртимизда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди. 1993 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон  қилинган.  Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзанди вазифасидир.

 

Ушбу шарафли вазифани ҳарбийларимиз ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари амалга оширадилар. Уларнинг кечани кеча, совуқни совуқ демай юрт ҳимояси, унинг осойишталиги учун қалқон бўлишлари сабаб бугун барчамиз тунлари  ором олиб, кундузлари хотиржаммиз. Шу сабабли ҳам уларни қанча улуғласак, қанча эъзозласак шунча оз.  

Барча таълим муассасаларида бўлгани каби Жиззах шаҳридаги 8 – ўрта мактабда бўлиб ўтган тадбирда сўз олганлар ҳам шу ҳақда гапирдилар. Тадбир мактаб раҳбарияти, ДХА Жиззах вилоят бошқармаси, Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, шаҳар адлия ва мудофаа бўлими масъуллари ҳамда Учариқ маҳалла фахрийлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда мактабнинг “Лочин” тўгараги аъзолари томонидан ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги шеърлар, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шу куни мактаб ҳовлисида ўқувчилар учун Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан қидирув-қутқарув анжомлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда қутқарувчилар ва ёнғин ўчириш қисми ходимларининг зиммасидаги вазифалар ҳақида тушунтирилди. Бу эса мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

 

Бу каби тадбирлар ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ёшлар келажагимиз эгалари, бўлажак ватан ҳимоячилари саналади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР