"Оилам учун давлат хизматлари" танлови ғолиби тақдирланди

"Оилам учун давлат хизматлари" танлови ғолиби тақдирланди

Жорий йилнинг май ойининг бошида давлат хизматларини олиш ва тақдим этиш соҳаси ҳақида болалар қандай фикрда эканликларини билиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш ва Адлия вазирликлари ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқи ҳамкорлик лойиҳаси доирасида расмлар танлови эълон қилинган эди.

Ушбу танлов 6-9 ёш ва 10-14 ёш болалар ўртасида ўтказилди. Буни қарангки, республика миқёсида ушбу танловда қатнашиш истагида 398 нафар болалар ўз ижод намуналарини юборишди.

 


Танлов ташкилотчилари, яъни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги, ҳар бир ёш тоифасида 6 нафардан ғолибларни аниқлаган бўлсалар, БМТ Тараққиёт Дастурининг ва Европа Иттифоқининг махсус номинациялари бўйича 4 нафар ғолиб ва энг яхши 20 та расм бўйича 8 нафар иштирокчиларга рағбатлантирувчи совғаларни тақдим этишди.