DataLife Engine / Ўзбекистонда февраль ойида қайси ҳудудда энг кўп чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда февраль ойида қайси ҳудудда энг кўп чақалоқ туғилгани маълум бўлди


 Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда февраль ойида қайси ҳудудда энг кўп чақалоқ туғилганини маълум қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда 53 мингдан зиёд чақалоқ туғилган. Шунингдек, қайд этилган туғилишлар сони вилоятлар кесимида қуйидагича:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси матбуот котиби Усмон Абдурасулов Ўзбекистонда бир оилага ўртача нечта фарзанд тўғри келишини маълум қилган эди. 2020 йилнинг январь–декабрь ҳолатига кўра, 16 ёшгача болалар мавжуд бўлган уй хўжаликлари 74,3 фоизни ташкил этган. Шундан 23,4 фоизи бир болали, 26,8 фоизи икки болали (энг юқори кўрсаткич), 16,9 фоизи уч болали ҳамда 7,2 фоизи тўрт ва ундан кўп болалиларни ташкил этган. 25,7 фоиз уй хўжаликларида эса 16 ёшгача болалар мавжуд эмас.

4-03-2021, 14:29
Вернуться назад