DataLife Engine / Тошкентда устига дарахт қулаши оқибатида 49 ёшли ободонлаштириш ходими вафот этди

Тошкентда устига дарахт қулаши оқибатида 49 ёшли ободонлаштириш ходими вафот этди

Шайхонтоҳур туманида 49 ёшли эркак ободонлаштириш ишларини бажараётганида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда  «Uznews.uz».

Маълум қилинишича, 27 март куни соат тахминан 11:00 да Шайхонтоҳур туманида кучли шамол туфайли дарахт 49 ёшли эркакнинг устига қулаб тушган. Оқибатда эркак ҳодиса жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган эркак ободонлаштириш бошқармаси ходими бўлган.

28-03-2021, 10:25
Вернуться назад