Тошкентда устига дарахт қулаши оқибатида 49 ёшли ободонлаштириш ходими вафот этди

Улашиш:

Шайхонтоҳур туманида 49 ёшли эркак ободонлаштириш ишларини бажараётганида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда  «Uznews.uz».

Маълум қилинишича, 27 март куни соат тахминан 11:00 да Шайхонтоҳур туманида кучли шамол туфайли дарахт 49 ёшли эркакнинг устига қулаб тушган. Оқибатда эркак ҳодиса жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган эркак ободонлаштириш бошқармаси ходими бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.