Фарғоналик эркак хотинини болта билан чопиб, ўзи жиннихонага йўл олган

Улашиш:

Фарғоналик эркак хотинини болта билан чопиб, ўзи жиннихонага йўл олган. Бу ҳақда зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳаси хабар бермоқда. 

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 19 апрель куни эрталаб Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи 45 ёшли эркак маиший жанжал пайтида хотинининг бошига ва бўйнига бир неча марта болта билан зарба берган. Натижада, жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Эр-хотиннинг тўртта фарзанди бўлган, эркак эса руҳий касалхонада рўйхатда турган.   

Шундан сўнг у Қўқон шаҳар психиатрия шифохонасига бориб, шифокорларга жиноятда иқрор бўлган.

Эркакка нисбатан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноий иш очилиб, у ҳибсга олинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.