Даҳшат! Эркак ўз укасини ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб ташлагани маълум бўлди

Улашиш:

Москвада бир эркак укасини ўлдириб, жасадини бўлакларга ажратганликда гумон қилинмоқда. Воқеа тафсилотлари ҳақида РЕНТВ телеканали хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари квартирада рус фуқаросининг жасади қолдиқларини топдилар. Aниқланишича, 54 ёшли эркак тахминан тўрт кун олдин вафот этган. Полицияга марҳумнинг рафиқаси қўнғироқ қилиб, эрининг нарсаларини қон теккан ҳолда ахлат қутиси ёнидан топганини маълум қилган.

Марҳумнинг 62 ёшли акаси қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Тахминларга кўра, жанжал пайтида эркак номаълум нарса билан укасининг бошига бир неча марта урган ва кейин жасадни қисмларга ажратган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.