Натижадорлик пасайдими ёки одат шаклландими? Ўзбекистонда солиқ кешбэки бекор қилиниши мумкин
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Яширин иқтисодиётни қисқартириш институти Soliq иловаси орқали чекларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган 1 фоизлик солиқ кешбэки тизимини бекор қилишни таклиф этди . Расмий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу тизим учун давлат бюджети харажатлари йил сайин ошиб, 2026 йил якуни билан 1,8 трлн сўмга етиши прогноз қилинмоқда ...