«Ўзбекфильм»нинг 22,9 млн евролик қарзи ва кинематографиядаги ислоҳотлар: Буҳрон сабаблари ҳамда ечимлар
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов «Ўзбекфильм» миллий киностудиясининг аянчли молиявий ҳолати ҳақида ошкора баёнот берди. Бир асрлик тарихга эга студия 22,9 миллион евро миқдоридаги кредит мажбурияти ва солиқлар бўйича 1 миллиард сўмга яқин қарздорлик босими остида қолган...