Тошкентдаги Шимолий вокзал ёнида қизга тегажоқлик қилган эркак бор-йўғи 15 суткага қамалган

Улашиш:

Тошкентдаги Шимолий вокзал ёнида қизга тегажоқлик қилган эркак бор-йўғи 15 суткага қамалган. Бу ҳақда зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳаси хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, воқеа 6 декабрь куни   тахминан 20:00да содир бўлган. Жабрланган қизнинг айтишича, номаълум эркак унга тегажонлик қилган, ҳар хил жойларидан ушлашни бошлаган. Қолаверса, эркак ўзининг жинсий аъзосининг катталиги билан   мақтаниб, уйига таклиф қилган.

“Можаро чиқмаслиги учун ундан қочишга ҳаракат қилдим. Лекин, тўғрисини айтсам, жуда қўрқдим. Уни урмоқчи эдим, бироқ йўлнинг қатнов қисмига йиқилишидан чўчидим. Атрофимда одамлар кўп эди. Қанчалик баланд гапирмай, ҳеч ким ёрдам қилгани йўқ”, - деди жабрланган фуқаро.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий иш очилган.

20 декабрь куни эркак 15 кунлик маъмурий қамоққа ҳукм қилинган, ушбу модда бўйича бу максимал жазодир. Афсуски, уни бошқа моддалар бўйича жазолашнинг имкони йўқ, чунки Ўзбекистонда тегажонлик учун алоҳида модда мавжуд эмас.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.