Навоийда банкир аёлга «бокс усули»ни қўллаган шахс 15 суткага қамалди

Улашиш:

2022 йилнинг 17 март куни интернет тармоғида «Навоий вилояти Навбаҳор тумани Халқ банкида эркак киши аёл кишини қаттиқ уриб йиқитган» номли видеолавҳа тарқалганди. Банк камераларидан ёзиб олинган видеоёзувда кўринишича, банкка ташриф буюрган фуқаро (эркак) ушбу филиал ходими Н.Абдуллаеванинг юзига мушт туширгани акс этган.

Кейинчалик ижтимоий тармоқда жабрланувчи — АТ «Халқ банки» ходими Нафиса Абдуллаеванинг мурожаати ҳам эълон қилинган бўлиб, унда Н.Абдуллаева ушбу фуқаро (мижоз) банкдан 30 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олганлигини, бироқ кредитини тўламай юрганлигини, шу боис уни бошқарувчи хонасига чақиртирганлигини айтганди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 19 апрель куни ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди мажлисида кўриб чиқилган. Суд қарорига асосан фуқаро Алишер М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича (Майда безорилик) айбдор деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.