Дўстлик туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг сайёр қабули ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Дўстлик туманидаги сайёр қабули олдидан шу ерда ташкил этилган кўргазма билан танишди.

Шундан сўнг, мурожаатларга кўра даволаниш ва дори-дармон, уй-жой таъмири, сафарбарлик чақирув резерви, олий ўқув юртида таълим олиш ва бошқа мақсадлари учун бир гуруҳ фуқароларга моддий ёрдам пуллари ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар берилди.

Шунингдек, 10 нафар талабгорга кредит асосида уч ғилдиракли мотоцикл калитлари, икки нафар ёшларга инкубатор аппарати, 12 нафар ишсиз аёллар ўзини-ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида тикув машинкалари топширилди.

Сайёр қабул давомида 59 нафар фуқаролардан 89 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.