2025 йил 27 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 50-сонли шаҳар автобуси дарахтга урилди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодисага транспорт воситасининг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган.
Воқеа жойига тезкор равишда қутқарув хизматлари ва тиббий ёрдам бригадалари етиб келган. Ҳодиса натижасида бир киши жароҳатлангани маълум қилинган, унинг аҳволи аниқлаштирилмоқда.
Ҳозирда ваколатли органлар томонидан ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда. Расмий текширув натижалари эълон қилингач, қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.