Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Зарбдор туманида ёшлар билан учрашув тарзида ўтказилди

Улашиш:

Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги сайёр қабули ёшлар билан учрашув тарзида Зарбдор тумани “Ғалаба” маҳалласида санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилди.
Унда вилоят ва туман корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очди.

Сайёр қабулда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев "Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар муаммолари ҳал этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади" дия таъкидлаб ўтди.

Бу борада вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб, “ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати” принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсад мужассам.

Зарбдор туманида ҳам ташкил этилган ёшлар билан учрашув тарзидаги қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликнинг вакиллари аҳоли, хусусан ёшлар билан мулоқотда бўлиниб, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.
Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда ёшлар томонидан билдирилган фикр, мулоҳаза ва мурожаатлар асосида бир қатор масалалар мавжудлиги, жумладан кредит, иш билан таъминланиш, деҳқончилик қилиш учун ер олишдаги муаммолар кўриб чиқилди.

Хусусан, туманнинг “Ғалаба” маҳалласида истиқомат қилувчи Нилуфар Қурбонбоева уйда меҳнат қилиши учун вилоят ҳокими Эргаш Салиевга тикув машинаси сўраб мурожаат қилди. Унинг мазкур мурожаати шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб унга замонавий тикув машинкаси топширилди.

-Сайёр қабулда давомида жами 30 га яқин ёшлар иштирок этишиб шундан 25 та фуқародан 27 масала юзасидан мурожжат келиб тушди. Мурожжатларнинг 2 таси жойида ҳал этилди,-дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг 1-сектор штаби котиби Фазлиддин Элчибоев.-23 та фуқаронинг 25 та мурожаати тегишли вилоят раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.