Туғилиш ҳолатини муддати ўтиб қайд этишлар камаймоқда

Улашиш:

Хадича ва Умида Мирзачўл тумани “Дўстлик” маҳалласи “Лолазор” кўчасида истиқомат қилади. Умида 2014 йилда туғилган. Мактаб ёшига етган қизалоқ минг афсуски мактабга қабул қилинмади. Сабаби унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд эмас. Керакли ҳужжатлар ўз вақтида ота-онаси томонидан амалга оширилмаган.

Инсон зоти қизиқ неча йиллар давомида елкасида юк кўтариб юради-ю аммо шу муаммони бартараф этишга қунт қилмайди.

Буни қарангки, Умида мактаб ёшига етмаганида ҳали анча вақтлар гувоҳномасиз юриши мумкин эди.

Қизалоқларнинг онаси Моҳира Маҳкамова бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:

Фарзандларим шифохонада эмас уйда дунёга келишган. Ўзимнинг “паспортим” йўқлиги сабабли гувоҳнома ололмадим. Кичик қизим 2015 йилда туғилган. Бу масалани ҳал этиш учун Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасига мурожаат этдим. Туман ФҲДЁ бўлим мудираси томонидан йўл-йўриқ кўрсатилди, туғруқхонадан тиббий маълумотнома олинди. Мана ҳозир икки қизалоғимнинг “метрикаси” ни қўлимга ушлаб турибман. Жуда хурсандман. Катта қизим энди бемалол мактабга бориб тенгқурлари билан ўқийди.

Жорий йилда туманимизда 11 та муддати ўтган туғилиш ҳолати  қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 тага камайган, - дейди Мирзачўл туман ФҲДЁ бўлими мудираси Элмира Халосова. – ФҲДЁ органлари томонидан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтказиб қайд этилганлигининг сабаблари ўрганилганда кўп ҳолларда ота-онанинг эътиборсизлиги ёки масъулиятсизлиги сабабли ёки туғилишни қайд этиш учун ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганлиги, шунингдек, ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, паспорти йўқлиги ёки амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтиб қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Оила кодексининг 205-моддасига мувофиқ болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойидаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим. Бироқ, белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмаслиги белгиланган.

 

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.