Райхона нима учун 7 ёшгача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олмаган эди?

Улашиш:

7 ёшли Райхона  Зарбдор тумани “Тараққиёт” МФЙ да 2014 йилда туғилган. 1-синфга қадам қўяётган вақтгача унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўлмаган. Мактабга бориш арафасида ҳужжатлари тўлиқ бўлмагани сабаб ота-онаси туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди.

Уйда туғилганлиги боис бу ҳужжатга ота-она томонидан жиддий эътибор қаратилмаган.

Мактаб маъмурияти туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўлмаса мактабга қабул қилинмаслиги ҳақида тушунтирганидан сўнг Хайдарбек ва Озода Қодировлар маҳалла раисига вазиятни тушунтиришади. Маҳалла раиси ўз навбатида туман ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат қилиб амалий ёрдам сўрайди.

ФҲДЁ бўлими томонидан бу оилага ёрдам қилиниб керакли ҳужжатлар тахт қилинди. Жорий йилнинг 7 апрель куни Райхона Ҳакимовага гувоҳнома тантанали равишда топширилди.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, туман маҳалла раислари ҳамда 4 та сектор раҳбарлари билан узвий алоқа ўрнатиб келяпмиз. Нафақат туғилиш, балки никоҳ, ўлим каби вазиятлари расмийлаштирилмаган бўлса уларнинг ҳам рўйхатлари шакллантирилмоқда. Ҳужжатларни тайёрлашда тегишли ташкилотларга  хат жўнатилиб амалий ёрдам кўрсатиляпти. Жорий йилнинг 6 ойи давомида бўлим томонидан жами 1183 нафар болажонларнинг туғилиши қайд этилди,  329 та янги оила бунёд бўлди. Минг афсуски ажримлар 41 тани ташкил этди, - дейди ФҲДЁ бўлим 1-тоифали инспектори Шаҳноза Мамирова.

Азиз ота-оналар сизга эслатмамиз, фарзандингизнинг келажагига асло бефарқ бўлманг. Халқимизда “темирни қизиғида бос” деган нақл бежизга айтилмаган. Шундай экан барча ҳужжатларни вақтида қонунийлаштириб қўйинг.  

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.