Зарбдорда 2 ва 15 ёшли қизларга туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштириб берилди

Улашиш:

ФҲДЁ органларида қайд этиладиган туғилиш, никоҳ тузиш, уни бекор қилиш, оталикни белгилаш, исм ўзгартириш каби воқеалар ҳар бир инсон учун ўта муҳим аҳамиятга эга ҳолатдир.

Ўтган йиллар давомида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини жойларга чиқиб кўрсатишнинг кенг ва тизимли амалиёти йўқлиги, аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданияти даражасининг етарли эмаслиги туғилган болаларнинг туғилиш ҳолатининг тегишли қайд этилмасдан қолиш каби ҳолатлар кўп бора кузатилган. Бундай ҳолатлар эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгилаб қўйилган болаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини амалга оширишга, жумладан бепул тиббий ёрдам ва таълим олишига таъсир ўтказиб келгани сир эмас.

Зарбдор туман ФҲДЁ бўлими Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш шўбаси билан бирга аёллар дафтарида рўйхатда турадиган молиявий томондан қийналган фуқароларга бу борада амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, шу ҳудудда яшовчи Баҳора Гургиеванинг икки нафар вояга етмаган фарзандига амалий ёрдам сифатида муддати ўтиб туғилиш қайд этилиб,  туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб берилди. Куни кеча ушбу ҳужжатлар жойига чиқиб, сайёр тартибда ўз эгаларига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома;
  • боланинг соғлиғи тўғрисида маълумотнома;
  • боланинг таълим олаётганлиги тўғрисида маълумотнома (бола таълим олаётган бўлса);
  • тегишли ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома.
  • 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

 Дилноза Неъматова – Зарбдор туман ФҲДЁ бўлими инспектори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.