Бахмалда жорий йилда қанча туғилиш қайд этилди?

Улашиш:

Бахмал туман ФҲДЁ бўлими жорий йилнинг 9 ойи давомида 3405 та туғилиш ҳолатини қайд этди. Статистик маълумотларга қараганда туман ҳудудидаги оилаларда 1791 та ўғил бола, 1614 та қиз бола дунёга келган. 39 та ҳолатда 16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилиши муддатини ўтказиб қайд этилган.

102 ҳолатда оталикни белгилаш тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилган бўлса, 10 нафар бола фарзандликка олинган.

Туманда 9 ой давомида 1114 та янги оиланинг никоҳи қайд этилган. ФҲДЁ бўлими томонидан 18 та никоҳ сайёр равишда тантанали ўтказилди.

Ўз навбатида амалга оширилган ҳаракатлар орасида никоҳдан ажралганлик ҳолатлари ҳам мавжуд. Ўтган давр мобайнида 60 та оиланинг ажрими қайд этилди. Шундан 24 та оила ўзаро фарзандсизлиги туфайли ўртадаги муносабатларга нуқта қўйган бўлса, 36 ҳолатда келишмовчилик туфайли суд қарорига асосан ажрим расмийлаштирилган.

Йил бошидан шу кунга қадар 563 нафар фуқаронинг ўлими қайд этилган бўлса, 18 ёшгача бўлган 4 нафар фуқаро исми шарифини ўзгартириш юзасидан туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган.

Ё.Хидирова  - Бахмал туман ФҲДЁ бўлими мудираси

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.