Дўстлик тумани Бунёдкор ҚФЙда яшовчи Тўраев Акбар Актамқул ўғли Асқарова Дилдора Даврон қизи билан 6 йилдан буён шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган эди.Уларнинг қонуний никоҳи жорий йилнинг 2 апрель санасида Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими томонидан расман қайд этилди.
Уларнинг никоҳлари расмийлаштирилмаганлиги 2016 йилда туғилган қиз фарзандига ўз вақтида туғилганлик гувоҳномасини олинмаслигига сабаб бўлган. Никоҳ ҳужжатлари расмийлаштирилиши баробарида, муддати ўтган ҳолда туғилганлик гувоҳномасини тўғрилашда ҳам амалий ёрдам кўрсатилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими томонидан 361 та болаларнинг туғилганлик ҳолати қайд этилди. Дўстлик туманидаги хонадонларда 155 нафар ўғил, 161 нафар қиз чақалоқлар дунёга келган. Шундан 4 та ҳолатда 16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилиш муддати ўтказиб қайд этилган. 8 та ҳолатда оталикни белгилаш, 2 та ҳолатда фарзандликка олиш ҳаракатлари амалга оширилган.
Биринчи чоракда 105 та никоҳдан 5 таси МДҲ мамлакатлари ва чет эл фуқаролари билан қайд этилган бўлса, турли сабабларга кўра 53 та ажрим қайд этилган.
Заринабону Эргашева – Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими инспектори