Конституция куни: Инсон қадри ва ҳуқуқий барқарорлик рамзи

Улашиш:

Ҳар бир давлатнинг ҳуқуқий пойдевори, унинг тараққиёт йўлини белгилаб берувчи асосий манбаи — бу Конституциядир. Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилинган куни нафақат тарихий сана, балки миллий давлатчилигимизнинг энг муҳим рамзларидан бири сифатида халқимизни бирлаштиради, умумий мақсад атрофида жипслаштиради.

Юртимиз Асосий қонуни халқ ҳокимияти принципларига таянган ҳолда, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлайди. Инсон қадрини олий қадрият сифатида белгилаган Конституцияmiz замонавий демократик ҳуқуқий давлат барпо этишда бош қомус вазифасини бажариб келмоқда.

Сўнгги йилларда Конституциямизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосига айланди.

Янги нормалар инсон ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаб, давлат органлари фаолиятида очиқлик, адолат ва масъулиятни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Адвокатура мустақиллигининг кафолатланиши, судьялар мақомининг мустаҳкамланиши, фуқароларнинг Конституциявий судга murojaat қилиш ҳуқуқи, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги каби қатор қоидалар демократик тамойилларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим қадам бўлди.

Конституцияда “инсон ҳуқуқ ва эркинликлари токсис ўзгармас қадрият” сифатида белгиланиши адолатни давлат сиёсатида устувор йўналиш сифатида белгилаб берди.

Шахснинг суд ҳимоясига эга бўлиши, “сукут сақлаш ҳуқуқи”, гумон қилинувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Миранда қоидаси»нинг конституцион даражада акс этиши – бу ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг янги босқичидир.

Асосий қонунимизда белгиланган тамойиллар нафақат ҳуқуқий-сиёсий барқарорликни таъминлайди, балки мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига ишонч, кафолат ва имконият беради.

Фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этиши, қонун ижодкорлиги жараёнига таклиф киритиш ҳуқуқи, ёшларнинг ҳуқуқлари ва кафолатларини кенгайтириш — буларнинг барчаси жамият ривожи учун кучли ислоҳотлар пойдеворидир.

Конституция — бу бир марта қабул қилиб қўйиладиган ҳужжат эмас, балки ҳар кун ҳаётда синовдан ўтадиган, жамият ривожига йўл кўрсатувчи ҳуқуқий компасдир.

Бу қомус халқимиз бирдамлигининг ҳуқуқий рамзи, эртанги кунга бўлган ишонч манбаи, адолат ва инсонпарварлик ғояларининг асосидир.

Мазкур улуғ сана барчамизни давлатчилик, қонун устуворлиги ва инсон қадрини юксалтириш йўлида янада фидокор бўлишга чорлайди.

Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси     А.Сайфитдинов

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.