«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Барселона» билан шартнома шартлари борасида келишувга эришди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 33 ёшли футболчи каталонияликлар билан 3 йиллик шартнома борасида бир тўхтамга келган.
Жнди икки клубнинг трансфер нархини келишиши қолди.
Поляк футболчисига шунингдек «Реал, ПСЖ ва «Челси» қизиқиш билдирган эди. Аммо, футболчининг ўзи Каталония клубида ўйнашни истамоқда.