Мбаппенинг "Барселона"га ўтмаслиги аниқ бўлди

Улашиш:

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, франциялик ҳужумчи фаолиятини давом эттириш учун фақат иккита вариантни кўриб чиқмоқда. У " ПСЖ "да қолади ёки "Реал"га ўтади. Бу ҳақда Sports.ru манбаси хабар бермоқда.

"Барселона" унинг фаолиятини давом эттириш учун қулай вариант эмас.

«ПСЖ» ҳали ҳам 23 ёшли ҳужумчи билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Мбаппенинг " Реал" билан шартномаси ҳали имзоланмаган.

Ҳозирча якуний қарор йўқ, яқин ҳафталарда парижликлар Килианни қолишга кўндиришга ҳаракат қилишади. "Реал Мадрид" франциялик футболчининг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Жорий мавсумда Мбаппе француз клуби сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.