Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишдан кўзлаган мақсадини айтди.
У ўзининг твиттер-аккаунтида ёзишича, ижтимоий тармоқ турли қарашларга эга кишилар учун ҳалол форум вазифасини бажариши керак.
«Twitter имкон қадар инклюзив, вақти келганида турли қарашлардаги одамлар ўртасидаги шиддатли, аммо ҳалол, жонли форум вазифасини бажариши керак», — деди Илон Маск.