Илон Маск Twitter'га ўзгартириш киритишни бошлаб юборди!

Улашиш:

Кеча, 4 апрел куни дунёнинг энг бой одами Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғининг салкам 10% акциясини деярли 3 миллиард долларга сотиб олиб, компаниянинг энг катта акциядорига айлангани маълум бўлди. Орадан бир кун ҳам ўтмай миллиардер ижтимоий тармоққа ўзгартириш киритиш учун янги сўровнома ўтказмоқда.

Маск ўзининг 80 миллиондан ортиқ обуначиларидан Twitter'да энг кўп талаб қилинган функция - таҳрирлаш тугмасининг керак ёки йўқлигини ўзининг ноодатий услубида "ҳа", "йўқ" жавобларини атайин нотўғри ёзган ҳолда сўради. 2,7 миллиондан ортиқ Twitter фойдаланувчилари қатнашган бу сўровномада 73% дан ортиқ одамлар "ҳа" жавобини танлашган.

Параг Аграwал, Twitter'нинг ҳозирги кундаги бош директори сўровномага жавобан Илон Маск ўзининг сўз эркинлиги ҳақидаги сўровномаси остига твит қилиб қолдирган "Ушбу сўровноманинг оқибатлари муҳим бўлади. Илтимос, диққат билан овоз беринг." ибораси билан изоҳ қолдириб, миллиардер устидан кулган бўлиши мумкин. Лекин унинг бу ҳаракати Тесла раҳбари аккаунтини диққат билан кузатиб бораётганлигини кўрсатади.

Юқорида айтилганидек, твитларни таҳрирлаш функцияси ижтимоий тармоқдан талаб қилинган энг кўп функциялардан биридир. Бу функция фойдаланувчиларга твитларида йўл қўйилган хатоларни тўғрилашга имкон беради, шу билан бирга, аммо, бу хусусият билан твит платформа бўйлаб кенг тарқалганидан кейин унинг маъносини буткул ўзгартириб юбориш ҳам мумкин.

Twitter собиқ бош директори Жек Дорси ўзининг 2020 йилда берган интервюсида ижтимоий тармоққа "эҳтимол ҳеч қачон" таҳрирлаш тугмаси қўшмаслигини айтган эди.

Сўровномага жавоб қайтарган фойдаланувчиларнинг бири таҳрирлаш тугмасидан твит жойланганидан кейин фақат қисқа вақт ичида фойдаланиш имкони бўлишини кераклигини, твит таҳрирланганидан кейин унда нима ўзгартирилганлигини кўрсатувчи ҳавола бўлиши кераклигини таклиф қилди. Tesla раҳбари эса бунга "бу оқилона бўлади" дея жавоб қайтарган.

Шуни ҳам айтиш керакки, 1 апрел, "йилнинг энг ишончсиз куни"да Twitter ўз расмий саҳифасида таҳрирлаш тугмаси устида ишлаётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, бугун, Илон Маск сўровномасидан кейин компания раҳбарларидан бири бу хабарни расмий баёнот дея эканлигини айтди.

Илон Маскнинг бу сўровномаси ижтимоий тармоқни таҳрирлаш тугмасини қўшишга мажбурлай олмаслиги мумкин, лекин салкам 2 миллион Twitter фойдаланувчиларининг янги функция қўшилишини қўллаб-қувватлаши платформага бундай хусусият жуда кераклигини англатади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.