Илон Маск ўз ижтимоий тармоғини яратади(ми?)

Улашиш:

Бир неча кун олдин Tesla ва яна бошқа бир нечта йирик компаниялар раҳбари Илон Маск ўзининг саҳифасида "Twitter алгоритми очиқ манба бўлиши керак(ми?)" номли сўровномани ўтказди. Унда бир миллиондан кўп одам қатнашди ва уларнинг 80 фоизи "Ҳа" жавобини танлашган эди.

Жума куни эса миллиардер сўз эркинлиги демократия учун зарурлигини айтиб, ўз обуначиларидан "Twitter ушбу тамойилга қатъий риоя қилишига ишонасизми?" дея сўради. Унинг сўровномасида қатнашган 2 миллион одамнинг 70 фоизи "йўқ" жавобини беришган.

Натижаларга жавобан Маск Twitter сўз эркинлигига риоя қилмас экан "Нима қилиш керак? Янги платформа керакми?" деган саволни ўртага ташлади. Унга жавоб изоҳи қолдирганларнинг жуда кўпчилиги дунёнинг энг бой одамига Twitter'ни сотиб олишни ва уни яхшилашни таклиф қилишган.

Фойдаланувчиларнинг яна бири эса очиқ алгортимли, сўз эркинлигига амал қиладиган, пропаганда жуда кам бўладиган ижтимоий тармоқ кераклигини айтиб, "Марс қироли"дан уни яратиш ҳақида ўйлашини сўради.

Илон Маск эса "Мен бу ҳақда жиддий ўйлаяпман" деб жавоб берган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.