Илон Маск Twitter’да обуначилари сони 100 миллиондан ошган олтинчи одамга айланди

Улашиш:

Миллиардер Илон Маскнинг Twitter’даги микроблоглар сервисидаги обуначилари сони 100 миллиондан ошди. Айни вақтда Маскнинг Twitter’даги саҳифасига 100,1 миллиондан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган.

Ушбу натижадан кейин Маск Twitter’да обуначилари сони 100 миллионлик довондан ўтган олтинчи шахсга айланди: ушбу рўйхатда АҚШ собиқ президенти Барак Обама, қўшиқчилар Рианна, Кейти Перри, Жастин Бибер, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду бор.

Аввал Маскнинг кутилмаган твитлари Tesla акцияларининг нархига таъсир кўрсатган, натижада 2019 йил апрелида АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси унга Tesla юристларининг хулосасисиз муайян мавзуларда бундай шов-шувли твитлар эълон қилишни тақиқлаганди.

2022 йил апрель ойида Илон Маск Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олганини эълон қилди, аммо кейинчалик ижтимоий тармоқ сервисда фейк аккаунтлар сони ҳақида ёлғон ахборот берганини важ сифатида кўрсатиб келишувни тўхтатган. Май ойида Twitter эгалари тушунарсиз келишув шартлари ва ижтимоий тармоқ акциялари нархининг тушиши туфайли тадбиркорни судга берган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.