Олмаотада президент қароргоҳи бузиб ташланиб, ўрнига халқ учун хиёбон қурилади

Улашиш:

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги президент қароргоҳи бузиб ташланиб, ўрнига халқ учун хиёбон қурилади. Бу ҳақда Қосим Жўмарт Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Вали хабар берди.

Январь воқеалари чоғи, аниқроғи, 5-6 январь кунлари Қозоғистон президентининг Олмаотадаги хизмат қароргоҳи вайронага айлантирилган эди: биринчи қаватга олиб кирилган машина портлаб, ёнғин содир бўлганди.

Тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келган бино ўрнига янгисини қуришмоқчи эмас. Бу ерга дарахтлар экиб, халқ сайр қиладиган хиёбонга айлантиришади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.