Қозоғистонда январь ойи воқеаларида қанча одам ҳалок бўлганлиги айтилди

Улашиш:

Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар оқибатида 230 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 14 март куни парламентнинг қуйи палатаси мажлисида мамлакат бош прокурори Берик Асилов маълумот берди.

«Январь воқеаларида 230 киши ҳалок бўлди, шундан 19 нафари ҳарбийлар ва тартибни сақлаш ходимлари. Қурбонлар сони энг кўп Олмаотада — 139 киши», — деди бош прокурор.

Асиловга кўра, 20 киши отишмага йўлиққан тасодифий қурбонлар.

«Улар орасида отишмада қолиб кетганлар, тартибуззарлар қўлидан ўлганлар ҳамда блокпостларда ҳарбийларнинг талабини бажармаганлар бор», — таъкидлади Асилов.

Тартибни сақлаш ходимларидан тахминан 3,5 минг нафари жароҳат олган.

Қозоғистонда январнинг 1-санасида бошланган тинч намойишлар кейинчалик бутун мамлакатга кенгайиб, тартибсизликлар бошланиб кетганди. 7 январда вазият барқарорлашган, 19 январда бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинганди. Ушбу воқеаларда 4,5 мингдан зиёд инсон жабрланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.