Москвада полиция телевидение ходимасини зўрлаганликда гумон қилинган уч нафар ўзбекистонликни ҳибсга олган

Улашиш:

Ўзбекистонлик уч нафар мигрант "Матч ТВ" телеканали ходимасини зўрлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 6 июль куни кечаси соат 2:30 атрофида Москвадаги Останкино ҳовузи яқинида телеканал ходимасига учта эркак мигрант ҳужум қилган. Таъкидланишича, қиз ишдан қайтаёган бўлган.

Жабрланувчининг ўзи воқеа ҳақида полицияга хабар берган. Гумонланувчилар ҳибсга олинган. Улар ўзбекистонлик 22, 24 ва 25 ёшли йигитлар бўлиб чиққан.

Терговчилар "Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган зўрлаш "моддаси бўйича жиноий иш қўзғатишган. Гумон қилинувчилар 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

“Матч ТВ” вакиллари канал воқеадан хабардор эканлигини айтишган. Бироқ, улар содир бўлган воқеа тафсилотларини ошкор қилишни лозим деб топишмаган. Канал маъмурияти, агар керак бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёрдам беришини айтган. Бундан ташқари, жабрланувчига ҳар томонлама зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.