Бензин нархи ошгани ҳақидаги хабарлар изоҳланди

Улашиш:

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2022 йил 5 июль кунидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ АЁҚШларида Аи-80 маркали бензин нархи ошгани тўғрисида хабарлар тарқалган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг хабарига кўра, UNG Petro АЁҚШларида бугунги кунда 1 литри 6800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмаган.

«Таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишланди. Жумладан, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўлиқ таъминланди», дейилади хабарда.

Шунингдек, 72,7 минг тонна Евро 4-5-6 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ҳамда 179 тн миқдорида юқори октанли АИ-98 русумли автомобиль ёнилғиси ишлаб чиқарилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.