Алимент тўлови ўрнига оила тикланди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 30.09.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Насруллаев ҳисобидан ундирувчи С.Насруллаева фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун 1/3 қисм алимент пуллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 05.10.2022 йилда келиб тушган.

Шу куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23,86-моддаларига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздорга ижро учун юборилган.

07.10.2022 йилда қарздор ва ундирувчи давлат ижрочиси томонидан яраштирилиб, ушбу ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

 

 Б.Пардаев Давлат ижрочиси                

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.