Алимент суммаси ундириб берилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 12.11.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор О.Ф ҳисобидан ундирувчи О.Ф фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун 1/4 қисм алимент пуллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 15.11.2021 йилда келиб тушган.

Шу куннинг ўзида   “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-, 86-моддаларига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздорга ижро учун юборилган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 3.000.000 млн сўм алимент қарздорлиги ундирилиш таъминланди.

 

Б.Пардаев Давлат ижрочиси  

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.