Бухорода 17 ёшли ўсмирга нисбатан криптовалюта савдосига доир жиноят иши тугатилди

Улашиш:

Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 17 ёшли Муроджонга нисбатан криптовалютанинг ноқонуний савдоси билан шуғуллангани учун очилган жиноят иши тугатилди.

Аввалроқ, Муроджоннинг 34 млрд сўмлик криптоактивлар савдоси билан боғлиқ шубҳали воситачилик операциялари учун гумонланиб қўлга олингани ва 7 ой давомида амалга оширган операциялардан фоизли даромад кўргани ҳақида хабар берилганди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўсмир ўз қилмишидан пушаймон экани, унинг ҳаракатларида ижтимоий хавф омиллари мавжуд эмаслиги, шунингдек, унинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, жиноят иши тугатилган.

Муроджон Бухоро давлат университетининг иқтисодиёт ва туризм факультети талабаси бўлиб, у оддий оиладан чиққан. Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев ушбу ҳолатга изоҳ бериб, ўсмирнинг ишларига ижобий нуқта қўйилганини тасдиқлади.

Мазкур ҳолат жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.