Коммунал хизматларнинг ошиши ва муҳтожларга моддий ёрдам. 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда нима ўзгаради?

Улашиш:

1-майдан бошлаб Ўзбекистонда қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киради.  

Электр ва газ қимматлашмоқда

Электр ва газ тарифлари кўтарилади, шунингдек, энергия истеъмоли бўйича ижтимоий нормалар кучга киради. Нархлар ошиши аста-секин юз беради.

Тарифларнинг ошиши билан кам таъминланган оилалар ва муҳтож фуқаролар ижтимоий ёрдам олишни бошлайдилар. Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари (МИХ) миқдори қайта кўриб чиқилади.

Қариялар ва ногиронлиги бўлган одамлар учун моддий ёрдам

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази реестрига киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳар ойда энг кам истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам оладилар.

Уй-жой коммунал тўловлари учун ойлик компенсация ва озиқ-овқат ва шахсий парвариш маҳсулотлари учун ойлик қўшимча тўловлар ўрнига моддий ёрдам жорий этилади.

Зилзила прогнозлари ва волонтёр қутқариш гуруҳлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини зилзилаларга тайёрлаш режаларини тасдиқлайди ва миллий телерадиоканаллар махсус ахборот дастурлари, сюжетлар ва видеоларни тайёрлайди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика сейсмопрогностик мониторинг маркази ойлик сейсмик хавф прогнозлари ва хулосаларини тайёрлашни бошлайди. Барча ҳудудларда кучли зилзилаларда қутқарув ишларига жалб қилиш учун волонтёрлар отрядлари шакллантирила бошлайди.

Дарё бўйларида шағал қазиб олишга мораторий

Еттита дарё – Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё учун мораторий жорий этилмоқда. Бу дарёлар, қирғоқ чизиқлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида қум ва шағал материалларини қазиб олишни доимий равишда тақиқлашни назарда тутади.

Зарар учун жарималар 10 баравар кўпаяди ва атроф-муҳит фондига ўтказилади. Дарё бўйларида қум ва шағал қазиб олиш ҳуқуқини фақат E-auksion орқали олиш мумкин бўлади.

Электрон ҳужжат айланмасини кенгайтириш

"Рақамли ҳукумат" тизими доирасида ижро этувчи ҳокимият идораларининг ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари тўлиқ электрон ҳужжат айланиши тизимига ўтади.

Хулосаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали олиш

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали 17 турдаги хулосалар олиш мумкин бўлади. Улар орасида магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурларини қуриш, улардан фойдаланиш ва таъмирлашда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, телерадиоканалларда дори воситалари ва БАҚни реклама қилиш ва бошқалар тўғрисидаги хулосалар мавжуд.

Тиббий ходимларини мукофотлаш

Қашқадарё вилоятида тажриба бошланади, унинг доирасида шифокорлар саратон касаллигини эрта босқичда аниқлашнинг ҳар бир ҳолати учун мукофотланади. Кейинчалик бу амалиёт мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам жорий этилади.

Аукцион орқали ҳожатхоналар

Тадбиркорлар мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида жамоат жойларида, аҳоли пунктларида ва ижтимоий объектларда санитария-гигиена пунктларини ўрнатиш ҳуқуқига эга бўладилар. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари режалаштирилган пунктларни ўрнатиш жойларини Е-auksionга жойлаштирадилар.

Ижтимоий хизматлар аутсорсингга қуйилади

Мирзо Улуғбек туманида тажриба бошланади: муҳтожларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектлари жалб этилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.