Пойтахтнинг Сергели туманида ички ишлар органлари ходимларининг кийимини кийган икки нафар фуқаро ушланган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, ҳибсга олинганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари эмас. Шу билан бирга, улар мазкур кийим ички ишлар ходимларига тегишли эканлигини билмаганликларини айтишган.
Текширув давомида уларнинг ёнидан кучли таъсир этувчи препаратлар деб тахмин қилинган моддалар топилган.
ИИББ маълум қилишича, топилган дорилар экспертизага берилган, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан азият чеккан фуқароларни +998 98 369 11 02 рақами орқали хабар беришга чақиришган.