/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Президент бандлик ва инвестиция масалалари бўйича йиғилиш ўтказди » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Президент бандлик ва инвестиция масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Улашиш:

3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари 2025 йилни бандликни ошириш ва камбағалликни камайтиришда ҳал қилувчи йил деб таъкидлади.

Йиғилишда асосий мақсадлар белгиланди:
- 5,2 миллион кишини иш билан таъминлаш;
- 1,5 миллион фуқарони камбағалликдан чиқариш;
- 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этиш;
- 30 миллиард доллардан ортиқ экспортга эришиш.

Дастлабки натижалар

✅ Январь ойида 277 минг киши иш билан таъминланди, шундан 91 минг нафари доимий ишга жойлашди, 153 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди.
✅ Камбағалликни қисқартириш бўйича 32 та йўналиш бўйича янги ёндашувлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда мутахассислар Хитой тажрибасини ўрганиб қайтди.
✅ Инвестициялар ҳисобига 8 мингта лойиҳа амалга оширилиб, 272 минг доимий иш ўрни яратилади.
✅ Январь ойида мамлакатга 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинди. Февралда яна шунча инвестиция киритиш режалаштирилган.

Йиғилишда мутасаддиларга лойиҳаларни тезлаштириш, тадбиркорларни ташқи бозорга чиқариш ва янги корхоналарни экспортга жалб этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.