Ота бир йўла 5 йиллик алимент пулини тўлади

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 05.11.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.Ю ҳисобидан ундирувчи К.Н фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 08.11.2020 йил куни бюронинг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга ижро учун юборилган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор томонидан 01.06.2022 йилдан 01.06.2027 йилгача бўлган 93.462.389 сўм алимент пуллари 5 йиллиги тўлаб берилиши таъминланди.

 

Хусниддин Мелиев - Давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.