Суперлига 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунига етди. Унда пойтахт клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, жиззахликларнинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 17 та ўйинга етди. Сўнгги марта "бўрилар" 11 август куни "Динамо"ни енгишга муваффақ бўлганди - 1:2. Шундан сўнг ўтказилган 17 учрашувда 6 дуранг ва 11 мағлубият қайд этилган.
Янада қизиғи, ўша пайтда мағлуб этилган "Динамо" жамоаси ҳозир Про-лигада ҳаракат қилмоқда. Бошкович "Сўғдиёна"да анча тер тўкишига тўғри келади, чоғи.