Пичоқлар, порнография ва сигареталар. ИИББ бошлиғининг айтишича, Тошкент мактабларидаги аҳвол оғир

Улашиш:

Пойтахт мактабларида юзага келган бугунги вазият оғир. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда   пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов айтиб берди.

"Ўқитувчилар мактабда ўқувчиларни назорат қилишлари, ўқув жараёнини ташкил этишлари, ўқувчилар йўқлигида эса-унинг келмаслик сабабини билишлари шарт. Урғу фақат олий таълим муассасаларига кирган болаларнинг фоиз нисбатига берилмаслиги керак. Энг асосийси, ўқувчилар билан маънавий-ахлоқий тарбия ишларини олиб боришдир", - деб таъкидлади у.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи полковник Р.Султонхўжаевнинг айтишича, умутаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўпаймоқда.

Масалан, пойтахтдаги умумтаълим мактаблари текширилганда, айрим ўқувчиларнинг ҳеч қандай сабабсиз дарсларга қатнамаётгани аниқланди. Уларнинг маълум қисмида пичоқлар, мобил телефонларида эса порнографик материаллар топилган.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар орасида электрон сигарета чекиш ва снюсдан фойдаланиш ҳоллари кўпайган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.