Хакерлар Россияни тинч қўйишмаяпти

Улашиш:

Сўнгги берилган маълумотларга кўра, Anonymous номи остидаги хакерлар гуруҳи ТАСС, Коммерсант, Известия ва бошқа етакчи ОАВ веб-сайтларини бузиб кирган ва Украинада бўлаётган урушни тўхтатиш ҳақида рус халқига мурожаат қолдирган. 

"Ҳурматли фуқаролар. Биз сизни бу жинниликни бас қилишга чақирамиз, ўғилларингизни ва эрларингизни аниқ ўлимга юборманг. Путин бизни ёлғонга мажбур қилади ва бизни хавф остига қўяди. Биз бутун дунёдан ажралиб қолдик, улар нефт ва газ сотиб олишни тўхтатдилар. Бир неча йилдан кейин биз Шимолий Кореядагидек яшаймиз. Бу биз учун нима? Путинни дарсликларга киритиш учунми? Бу бизнинг урушимиз эмас, келинг, уни тўхтатайлик! 

Бу хабар ўчирилади ва баъзиларимиз ишдан бўшатилади ёки ҳатто қамоққа ташланади. Лекин биз энди бунга чидай олмаймиз." 

Украина бостириб кирганидан сўнг, Anonymous хакерлар гуруҳи Россияга қарши кибер-уруш эълон қилишди. Улар 2-3 кун давомида 10 га яқин Россия ҳукумати сайтларини, хусусан, Россия Мудофаа вазирлиги веб-сайтини бузиб, ундаги маълумотларни тарқатиб юборишди. Шунингдек, ўзларинг Twitter саҳифаларида руслар қачон ва қаерга ҳужум қилиш режалари ҳақида хабар бериб туришди. Хатто, Россия давлат телеканаллари ҳам Anonymous ҳужумига учраган ва эфирга Украина мадҳияси қўйиб юборилган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.