НАТО сайтлари хакерлик ҳужумига учради. Киберҳужумлар ортида ким турибди?

Улашиш:

Шимолий Атлантика алянси (НАТО) онлайн ресурслари хакерлар томонидан киберҳужумларга учраганини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Хакерлар Туркия-Сурия зилзиласидан жабрланганларга ёрдам кўрсатаётган НАТО ва ҳарбий самолётлар ўртасидаги алоқани узган. Айни пайтда хавфсизлик бўйича мутахассислар киберҳужумни текширмоқда. Ҳужум бир вақтнинг ўзида НАТОга тегишли бўлган бир нечта ресурсларга таъсир ўтказган.

НАТО сайтларида қандай маълумотлар сақлангани ва хакерлар нима учун уларга қизиқиш билдиргани номаълумлигича қолмоқда. Аммо ҳужум ортида россиялик хакерлар гуруҳи Киллнет тургани таъкидланган. НАТО сайтларига киберҳужум қилган россиялик хакерлар аввалроқ Бундестаг, Германиянинг муҳим инфратузилмалари веб-сайтларига ҳужум қилган хакерлар гуруҳи саналади. Россиялик хакерлар АҚШ ҳарбий базаси сайтига ҳам бузиб кирган.

Киберҳужумга учраган алянснинг веб-сайтларидан бири НАТО махсус операциялари штаб-квартирасининг интернет ресурси бўлган. Аммо ҳозирча департамент матбуот хизмати киберҳужумлар етказган зарарни аниқламади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.