Столтенберг: Ҳозир биз Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иштирокида режадан ташқари матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. НАТО украин ҳудудлари Россия томонидан ўзлаштириб олинишини қоралайди, бироқ алянс — низолашаётган томон эмас, таъкидлади бош котиб.

Столтенбергнинг матбуот анжуманидан иқтибослар:

  • НАТО тўрт субъектнинг Россия таркибига киришини тан олмайди.
  • Донецк, Луганск, Херсон, Запорожье, Қрим — бу Украина.
  • Ҳар бир демократик давлат НАТОга ариза топширишга ҳақли, бироқ у ёки бу мамлакатнинг НАТОга аъзолик масаласи алянснинг барча 30 аъзо мамлакати қарори билан ҳал бўлади.
  • Ҳозир биз Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз.
  • Урушишдан тўхтаса, Украина суверен давлат сифатида мавжудлигини йўқотади.
  • Агарда ядро қуролини қўлласа, Россияни «жиддий оқибатлар» кутяпти.
  • Бу Иккинчи жаҳон урушидан буён Европа ҳудудидаги энг йирик аннексиядир.

Бош котиб, шунингдек, Донбасс, Запорожье ва Херсоннинг РФ таркибига кириши НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъиятини ўзгартирмаслигини таъкидлади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг